“Uzbek Tigers” мағлубият аламини Термизда олади

Кубада ўтказилган Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) турнири гуруҳ босқичида “Cuba Domadores” ва “Uzbek Tigers” жамоалари ўзаро баҳслашди. 

Мазкур беллашувда ўз вазн тоифаларида Йозбани Виета – Худойназар Файзовни 3:0, Лазарио Альварес Эстрада – Шунқор Абдурасуловни 3:0, Рониель Иглесиас – Маҳмуд Ғоиповни 3:0, Хулио ла Круз – Мадиёр Саидраҳимовни 3:0 ҳамда Хосе Лардует Гомес – Баҳодир Жалоловни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа “Uzbek Tigers” сафарда 5:0 ҳисобида мағлубия бўлди.
Энди жамоамиз 27 февраль куни Термиз шаҳрида ўтказиладиган “Cuba Domadores” ва 1 март куни бўлиб ўтадиган “Colombia Heroicos” учрашувларига тайёргарлик кўрадилар.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА