Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги фармойишига мувофиқ Президент Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Президент Матбуот хизмати ҳузурида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Салихов Ҳусан Равшанович тайинланди.

a4feab24-6c2b-2606-147c-abae24aa0aab.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар шўъбаси бош консультанти этиб Азимов Ҳуршид Маъмурович, Усмонов Бобирбек Собирович мазкур шўъбанинг етакчи консультанти этиб тайинланди. Шунингдек, Самадов Анвар Жовлиевич Президент Матбуот хизмати тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбасининг етакчи консультанти этиб тайинланди.

ca582b98-f399-b688-4835-682407803c86.jpg
81f307ad-fd2f-8490-272f-ee6b748a014a.jpg
368ecf3f-bd27-d52d-2372-c27227229a6e.jpg