Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Н.Старович билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон – Сербия ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика соҳаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар савдо айланмасини кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича кейинги режаларни кўриб чиқди.

Қолаверса, икки мамлакат ўртасида иқтисодий соҳадаги шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш мақсадидаги ҳамкорликлар ҳам қайд этилди.

Томонлар ўзаро рағбатлантириш ва инвестицияларни ҳимоя қилиш, шунингдек, солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича ҳукуматлараро битимлар лойиҳасини тайёрлашни бошлашга келишиб олди.

Музокаралар якунида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ишларни давом эттириш бўйича фикр алмашилди.

 

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА