Қорақалпоғистонинг Нукус шаҳрида қўл тўпи бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Мусобақада иштирок этган «АГМК»нинг эркаклар ва аёллар жамоаси барча рақибларини енгиб, бош совринни қўлга киритди.
Шу тариқа «АГМК» нинг эркаклар жамоаси еттинчи маротаба, аёллар клуби эса 9- марта Ўзбекистон кубогига эга чиқди.
Энди «АГМК» клуби эркаклар ўртасида қўл тўпи бўйича Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Ушбу нуфузли мусобақа жорий йилнинг 10-22 июнь кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: АГМК гандболчилари ўз тарихларида биринчи бора нуфузли мусобақада иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА