Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти фаолларининг йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев секторлар фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди.

 

–  Сурхондарёнинг ички имкониятларидан фойдалансак, одамларнинг дардига дармон бўла оламиз. Имконимиз, маблағимиз, вилоятнинг шароити ҳам бор. Лекин ҳалигача уйғонмаяпсизлар. Энди ҳамма раҳбарлар маҳалла, хонадонларга кириб, тадбиркорлар билан ишлайди. Мен нега “маҳаллабай”, “мижозбай” деяпман? Одамларда ишонч ҳосил қилсак, 10 нафар ёшнинг бандлигини таъминласак, оиланинг бир бош сигири иккита, юзта товуғи 120-200 та бўлса, ўшанда даромад бўлади, турмуши ўзгаради. Одамларга даромад берсак, жамиятда жиноят бўлмайди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА