Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, коронавирусга чалинган айрим беморларда тузалиб чиққандан кейин умуртқа поғона инфекциясини оғир аломатлари кузатилган. Энди улар эркин ҳаракатланишни бошлашдан олдин касалхонада узоқ муддатли даволаниш курсини ўташи керак.
«Индиа Ехпресс» нашрининг ёзишича, Ҳиндистоннинг Чжуху шаҳридаги Нанавати касалхонасида коронавирус билан оғриган 6 нафар кекса бемор бир ойдан кўпроқ вақт давомида умуртқа юқумли касалликлар ёки йирингли шишлар туфайли касалхонада ётган ва улардан 5 нафари оғир аломатлар туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.
«Улар янги коронавирус билан касалланганида бир неча ҳафта ётишди ва эркин ҳаракатланишлари учун яна 3 ой вақт керак бўлади», дейди касалхона шифокори Барпат.
Беморлардан бири сентябр ойида коронавирусга чалинган эди. Шундан буён у 1,5 миллион рупия миқдоридаги маблағини тиббий харажатлар учун сарфлади.
Хабарда айтилишича, беморлар ва оила аъзолари умуртқа поғонаси инфекциясининг сабаби ҳақида ҳайрон бўлишса-да, шифокорлар бу янги коронавирусга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.
«Касалликнинг сабаби янги коронавирусга эга беморлар иммунитетининг заифлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин», дейди шифокор Барпат.
Бундан ташқари, бошқа штатлардаги шифокорлар ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни аниқлаган. Ушбу беморлар ҳам дастлаб КОВИД-19 билан даволанганлар.
Шоҳида Жалилова, ЎзА