Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Мактабгача бўлган ёшда болаларнинг ахлоқий-эстетик диди шаклланади. Шу боис мактабгача таълим тизимини янада кенгайтириш ишлари яна жадаллашади. Келаётган йилда мактабгача бўлган болаларни 65 фоизга, 2023 йилгача 75 фоизга таълим-тарбияга қамраб олиниш ишлари олиб борилади. Бу иш учун бюджетдан 600 миллиард субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади.

2021 йилда болаларни мактабга тайёрлаш бепул тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болалар ёки уларнинг 82 фоизи қамраб олинади. Узоқ қишлоқларда мактабгача таълим шакллари кенгайтирилади. Бунда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш  тизими жорий қилинади.

“Келгуси йил 30 та янги мактаб қуриш, 320 та мактабни таъмирлаш ва моддий техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 2 триллион сўм ажратилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.