Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ливан Республикаси пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат Президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.
ЎзА