Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонасини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ҳисор давлат қўриқхонасининг унга туташ ҳудудлардаги 11 231,3 гектарга тенг қўриқланма зонаси белгиланди. Шу билан бирга, Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар дарёсининг бир қисми, динозавр излари ва Амир Темур ғори объектлари қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиладиган бўлди.
Яқин истиқболда мазкур объектларда зиёрат туризми ва экологик туризмни ташкил қилиш чоралари кўрилиши ва бунинг учун инвесторлар жалб қилиниши кўзда тутилган.
Энди Ўзбекистонда динозавр изларини кўриш, сувтушар шаршараларини томоша қилиш, Ҳазрати Султон платоси ёки Амир Темур ғорларига саёҳат қилиш, шу каби сўлим ва сирли манзилларни зиёрат қилиш истагида бўлганлар учун ушбу қарор қулай имкониятлар тақдим этади.
ЎзА