Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. бошқарувидаги “Opel Omega” русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Чортоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Қуйичирчиқ-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи 62 ёшли А.И. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада “Opel Omega” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, Сергели туманида яшаган 22 ёшли А.У. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
ЎзА