Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.
Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ Хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 14 июль ҳолатидаги нархлари.
Мол гўшти
28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача сотилмоқда.
Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Навоий шаҳри “Саодат” МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтимизнинг “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилган – 34 000 – 42 000 сўм.
Қўй гўшти
40 000 сўмдан – 45 000 сўмгача
Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 30 000 дан 35 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх бу ҳафтада Сурхондарёнинг Термиз шаҳар деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 40 000 дан 45 000 сўмгача.
Товуқ гўшти
12 000 сўмдан – 20 000 сўмгача
Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразм Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан – 16 000 сўмгача.
Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Самарқанд шаҳри “Сиёб” деҳқон бозорида кузатилди – 19 000 – 20 000 сўм.
Гуруч
4 000 сўмдан – 16 000 сўмгача
Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб” деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 – 9 000 сўм.
Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 5 000 – 16 000 сўм.
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан – 13 500 сўмгача
Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимизнинг “Фарход” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 000 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилган – 9 000 дан13 500 сўмгача.
Ун
1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача
Энг арзон нархдаги ун Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм олий навли ун учун 2 000 сўм тўлашингиз зарур бўлади.
1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Фарғона деҳқон бозори ва пойтахтимизнинг “Миробод”, “Чорсу”, “Қўйлиқ” ва “Фарҳод” бозорларида қайд этилди — бу сумма 1 750 сўмни ташкил қилмоқда.
Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун пойтахтимизнинг “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм.
1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.
Шакар
4 500 сўмдан – 5 500 сўмгача
Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 500 – 5 200 сўм.
1 кг шакар учун энг қиммат нарх юртимиз бозорларида 5 500 сўмгача сотилмоқда.
Тухум
350 сўмдан – 700 сўмгача
Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухум учун энг арзон нарх Андижоннинг Янги шаҳар деҳқон бозори, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда Тошкентнинг “Чорсу” деҳқон бозорларида кузатилди 350 – 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.
1 дона тухум учун энг қиммат нарх пойтахтимизнинг “Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилди — 350 – 700 сўм.
Картошка
1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори, Андижон Янги шаҳар деҳқон бозори, Навоий Марказий деҳқон бозори, пойтахтдаги “Фарҳод”, “Чорсу” ва Фарғона Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 000 сўмдан сотилмоқда.
1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх Сирдарё Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтдаги “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 – 3 000 сўмгача.
Помидор
1 000 сўмдан – 6 000 сўмгача
Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори ва Хоразм Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 сўмдан – 2 000 сўмгача.
Энг қиммат нарх эса Тошкентнинг “Чорсу” ва “Фарҳод” деҳқон бозорларида қайд этилди – 6 000 сўмгача сотилмоқда.
Хўжалик совуни
800 сўмдан – 3500 сўмгача
Энг арзон нарх Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.
Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўм.