Жорий йилнинг 29 июнидан 2 июлига қадар ўтказилган саралаш имтиҳон натижалари 16 июль куни Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб-сайтида эълон қилинди:
Тест натижаларини компьютер ишлатган ҳолда ушбу ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.
Ушбу кўрсатилган веб-сайтга кирганингиздан сўнг:
1. Талабгор топширган ҳудудини танланг.
(Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).
2. Сўнгра Президент мактабларига топширган синфини танланг.
(5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф).
3. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctrl+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг.
4. Якуний босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.
5. Якуний босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.
Эълон қилинадиган натижалар намунаси қуйидаги расмда келтирилган.
Ушбу кўрсатилган рўйхат НАМУНА эканлигини унутманг!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июнь 526-сонли қарорининг “Президент мактаблари тўғрисидаги Низом” 41-бандига асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот – Cambridge Assessment International Education томонидан амалга оширилади. Натижалар аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.
Шунингдек, Президент мактаблари номзодларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш тартиби бўйича маълумотларни расмий веб-сайт орқали олишингиз мумкин.
Асосий имтиҳонлар 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Якуний босқичга саралаш имтиҳонида қатнашган 27 119 номзоддан 11 520 таси (42,5%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан талабгорлар йўлланма олишади.
Номзодлар асосий имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўришлари мақсадида Англиянинг Cambridge Assessment ташкилоти томонидан Президент мактабларига кириш имтиҳони саволлар намунаси инглиз тилида тақдим этилган. Маълумот учун илова қилинмоқда.
Ҳурмат билан,
Президент мактаблари ва Cambridge Assessment International Education жамоаси.
ЎзА