Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари белгиланди
Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарор билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари қуйидагича белгиланди:
• “Сиёсатшунослик” бакалавриат йўналиши бўйича 20 та (5 та грант);
• “Амалий сиёсатшунослик” магистратура йўналиши бўйича 10 та (2 та грант);
• “Сиёсий фанлар” таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.
Қарорга мувофиқ, университетда “Сиёсатшунослик” кафедраси тузилди.
Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.