Янги 2019 йилда ҳам спортчиларимиз кўплаб йирик мусобақаларда иштирок этади. Ўзбекнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган музаффар спортчилари жорий йилги спорт мавсумида 2020 йил Токио шaҳри (Япония)да бўлиб ўтaдигaн XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинларига йўлланма берувчи бир қатор чемпионат ва турнирларда, 2 та комплекс мусобақада, 128 та жаҳон чемпионатида, 96 та Осиё биринчилигида ҳамда 700 дан ортиқ халқаро мусобақада иштирок этиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан хабар беришларича, мамлакатимиз ушбу йилда теннис, бадиий гимнастика, велоспорт, дзюдо, кураш, таэквондо (WTF), каратэ (WKF), улоқ кўпкари, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, от спорти, қиличбозлик ва самбо бўйича ўтадиган жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар бўйича жами 34 та нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.
Спортчилaримизнинг мазкур мусобақалaрдa муносиб иштирок этишигa замин тайёрлашда Президентимизнинг 2017 йил 9 мaртдaги Ўзбекистон спортчилaрини 2020 йил Токио шaҳри (Япония)дa бўлиб ўтaдигaн XXXII ёзги Олимпия вa XVI Пaрaлимпия ўйинлaригa тaйёрлaш тўғрисидaги қaрори муҳим дaстурилaмaл бўлмоқда.
Ўзбек спортчилари бу йилги спорт мусобақаларида ҳам улкан зафарларни қўлга киритиб, мамлакатимиз довруғини янада юксалтиришига ишонамиз.