“TUIT OPEN-2018” дастурлаш бўйича мусобақа ташкил этилди

Мамлакатимизда ахборот коммуникация-технологиялари соҳасини янада ривожлантириш, ўқувчи ва талаба-ёшларни дастурлаш тиллари, IT соҳасида инновацион ғояларни яратишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “TUIT OPEN-2018” дастурлаш бўйича мусобақа ташкил этилди. 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтказилган мусобақанинг финал босқичида республикамизнинг барча ҳудудларидан 34 жамоа иштирок этди.
Улар C++, Java, Pyhton, Pascal дастурлаш тиллари юзасидан билимларини ўзаро синовдан ўтказишди.
Якуний натижаларига кўра, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали “MSU Tashkent 0” жамоаси биринчи, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “TUIT: ALVA” жамоаси иккинчи, ТАТУ Урганч филиалининг “TUIT Urgench Branch masters” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоаларга пул мукофотлари ажратилди.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА