Кеча гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида қиличбозлик (шпага) бўйича сателлит турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада мамлакатимиз шпагачилари билан бирга Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан келган спортчилар ғолиблик учун беллашди.
Сателлит турнирининг ғолиб ва совриндорлари орасида ҳамюртларимиз Файзулло Алимов (1-ўрин), Роман Александров (2-ўрин) ва Нодирбек Мўминов (3-ўрин)лар бор.
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА