​Сентябрь ойида нарх-наво кўтарилдими?..

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси таҳлилларини эълон қилди. 
Сентябрь ойида истеъмол бозорида нарх ўртача 1,8 %га кўтарилди. Умумий ҳисобда 9 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 8,1 %ни ташкил этди.
2017 йил охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 7,4 %га, хизматлар 10,1 %га қимматлашди.
Йиллик инфляция талҳили шуни кўрсатмоқдаки, (жорий ойда ўтган йилнинг мос ойига нисбатан), жорий йилнинг январидан август ойига қадар инфляция даражаси босқичма-босқич пасайиш тенденциясига эга бўлган. Сентябр ойида йиллик инфляция даражаси ўсиш суратига қарамай, жорий йилнинг январь-июль ойларига нисбатан юқори бўлмади.​

 

ЎзА