Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган Буюк Британиянинг нуфузли компаниялари ва университетлари вакилларидан иборат делегация иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Унда таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, олий таълим муассасалари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйиш сингари кўплаб масалалар муҳокама қилинади.
Делегация 28 сентябрга қадар мамлакатимизда бўлади, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Моҳигул Қосимова, ЎзА