Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши 2024 йил учун ҳам Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ОАВда ҳозир бўлишлари даражаси (ахборот жиҳатдан очиқлик индекси)ни ўрганди.
Индекс доирасида Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг миллий ва халқаро электрон ОАВлардаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.
Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан эълон қилинган эмас, балки улар тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек, танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.
2024 йил учун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ОАВда ҳозир бўлишлари даражаси (ахборот жиҳатдан очиқлик индекси) мониторинги якунларига кўра, Адлия вазирлиги 4,09 кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади.
Н.Абдураимова,
ЎзА