Яқинда пойтахтимизда “Халқаро инсон ҳуқуқлари куни” муносабат билан “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ташкилотларини рўйхатга олиш, уларнинг фаолияти ва молиялаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси, АҚШ, Буюк Британия ва Швейцария элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда юртимизнинг турли давлат муассасалари вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари, дипломатик корпус вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этди.
– Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини юқори қадрлайди, – дейди анжуманда нутқ сўзлаган ЕИнинг ўлкамиздаги элчиси Тойво Клаар.
Давра суҳбатида фуқаролик жамияти ташкилотларини рўйхатга олиш, уларнинг фаолияти ва молиялаштириш ҳолати юзасидан фикр алмашилди, шунингдек мавжуд тенденция ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
Б.Худойбердиев,
ЎзА