Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига:
айрим республика ва маҳалий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини мувофиқлаштириш;
иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сонини қисқартиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
ЎзА