Украина Олий Радаси сешанба куни мамлакатда аввал жорий қилинган сафарбарлик ва ҳарбий ҳолатни яна 90 кунга узайтириш қарорини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда парламент аъзоси Алексей Гончаренко ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

Бир кун олдин Владимир Зеленский парламентга шу тўғридаги қонун лойиҳасини киритган эди.

Украинада ҳарбий ҳолат тартиби 2022 йил 24 февралдан бошлаб амалда. Шундан буён қарор бир неча бор узайтирилди.