“Кўрфаз” нашрида 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирокида сайлов якунининг дастлабки натижалари бўйича брифинг бўлиб ўтгани, қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари эълон қилингани ёритилди.

Мақолада парламентда энг кўп ўринни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қўлга киритгани, “Миллий тикланиш” партияси иккинчи ўриндан жой олгани ёзилган. Шунингдек, сайловчилар иштироки, партиялар ҳамда депутатлар қўлга киритган овозлар билан боғлиқ фоиз ва рақамларда келтирилган статистика маълумотларига ҳам кенг ўрин берилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА