Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда 2023 йилги йирик мусобақалар, хусусан, “Осиё кубоги-2023” ва футзал бўйича Осиё кубоги каби турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчи, мураббий ва расмийлар тақдирланди.

Унга кўра, «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» дея Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев эътироф этилди.

Маълумот ўрнида: 2015 йилги «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» мукофотини ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов қўлга киритган эди.

Шунингдек, Марказий Осиё футбол ассоциацияси – «Йилнинг энг яхши минтақавий футбол ассоциацияси» номинацияси ғолибига айланди.

Қуйида турли номинацияларда ғолиб бўлган футболчилар билан танишасиз:

«Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» — Парк Ёун-Жеонг (Корея Республикаси)

«Йилнинг энг яхши мураббийи» — Го Оива (Япония)

«Йилнинг энг яхши футзалчиси» — Саид Аҳмад Аббаси (Эрон)

«Йилнинг энг яхши халқаро аёл футболчиси» — Эллие Карпентер (Австралия)

«Йилнинг энг яхши халқаро футболчиси» — Сон Хин Мин (Корея Республикаси)

«Йилнинг энг яхши ёш аёл футболчиси» — Чаэ Ун Ёнг (КХДР)

«Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» — Кико Сеике (Япония)

«Йилнинг энг яхши футболчиси» — Акром Афиф (Қатар)

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА