Туркияда партиялар сони расман 151 тага етди. “AзерТAЖ” хабарига кўра, мамлакат Олий судига рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилган сиёсий кучлар орасида охирги, 21 август куни тасдиқланган гуруҳ Республика таълим партиясидир.
Бундан ташқари, мамлакатда фақат шу ой бошидан буён тўрт сиёсий ташкилот тузилди. Парламентда эса атиги 14 партиядан вакиллар бор.