Бу ҳақда Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтаётган очиқ мулоқотда таъкидланди.

Сўнгги йилларда энергетика соҳаси ислоҳ қилиниб, хусусий секторга кенг йўл очиб берилди.

Бу орқали 3,5 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳалари ишга тушди ва яна 31,5 миллиард долларлик 50 та лойиҳа бўйича ишлар жадал давом этмоқда.

Ҳудудий электр тармоқларининг бошқарувини хусусий секторга беришда амалий босқич бошланади. Хусусан, октябрда Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларига хусусий оператор жалб қилиш бўйича тендер эълон қилинади.

Келгуси йил Жиззах ва Сирдарёда ҳам худди шундай ишлар амалга оширилади.

ЎзА