Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) янги раиси 27 сентябрь куни сайланиши мумкин. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.

Бу партиянинг амалдаги раҳбари, Бош вазир Фумио Кисидага БМТ Бош Ассамблеясининг 24 сентябрда бошланадиган сессиясида иштирок этиш имконини беради. 12 сентябрдан бошлаб 15 кун давомида сайлов олди кампанияси ўтказилади. Расмий овоз бериш санаси тез орада тасдиқланиши режалаштирилган.

Кисида аввалроқ бўлажак сайловда номзод сифатида қатнашмаслиги ва ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этишини тасдиқлаган. Айни пайт ҳукуматнинг рейтинги қатор можаролар, хусусан ЛДП учун сиёсий хайрия йиғиш пайтида молиявий ҳисобот бузилиши туфайли рекорд даражада пасайган.

Фумио Кисида 2021 йил сентябрида, Ёсихидэ Суга истеъфога чиққандан сўнг ЛДП етакчиси этиб сайланган. Синзо Абе ҳукуматида Кисида беш йил давомида Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган, бир ҳафтага яқин мудофаа вазири бўлиб ҳам ишлаган. Шунингдек, партия Сиёсий кенгашига раҳбарлик қилган.

ЛДП раислиги ва Бош вазир лавозимига эҳтимолий даъвогарлар орасида таниқли сиёсатчи, собиқ мудофаа вазири Сигэру Исиба, партия Бош котиби Тосимицу Мотэги, иқтисодий хавфсизлик вазири Санаэ Такаити, рақамлаштириш вазири Таро Коно, ташқи ишлар вазири Ёко Камикава,  собиқ хавфсизлик вазири Синдзиро Коидзуми ва собиқ ҳукумат Бош котиби Кацунобу Катова қайд этилган.