Дунё яна ядро қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳақиқий таҳдидга дуч келди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерриш Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланганининг 79 йиллигига бағишланган мурожаатида шу ҳақда гапирди.

– Ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди тарихий китоблар саҳифасида қолиб кетгани йўқ, – деди у. – Бундай кунлик риторика халқаро муносабатлар билан боғлиқ вазиятда яна намоён бўла бошлади.

Бундай урушда ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаган Гутерриш ҳеч қандай шароитда ядровий қуролдан фойдаланмаслик лозимлигини қўшимча қилган.

Бош котиб қайд этишича, огоҳлантиришга қарамай, қатор давлатлардан ядро таҳдиди давом этмоқда. Жаҳон ҳамжамияти бундай номақбул ҳатти-ҳаракатни қоралаши керак. Афсуски, тарихдан маълумки, 1945 йил август ойида Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари Aмерика томонидан атом бомбаси билан бомбардимон қилинган. Оқибатда қарийб 210 минг киши қурбони бўлди. Бундай аянчли фожеа такрорланмаслиги керак.

ЎзА