Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “15 май – Халқаро оила куни” муносабати билан “Биз – спортчи оиламиз” шиори остида профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар, техникум ходимлари ва “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи оилалар иштирокида спорт мусобақаси ўтказилди.

Филиал ва техникум ходимлари ҳамда филиалга бириктирилган маҳалла аҳолисининг бўш вақтларини мақсадли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш тарзига риоя этишга чақириш орқали  соғлом рақобат муҳитини яратиш, ўзлари билан бирга, оила аъзоларини ҳам оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақада жами  4 та жамоа иштирок этди.

Мусобақа қатнашчилари қизиқарли ва ҳаяжонларга бой бўлган 5 та  шарт бўйича беллашди.  Қизиқарли спорт машғулотларини бажариш давомида бор маҳоратини ишга солишга интилдилар.

Байрам арафасида бахтли оилалар иштирокида ўтказилган  мусобақанинг якуний  натижаларига кўра, техникум номидан иштирок этган Алимбетовлар оиласи биринчи ўринни эгаллаб, мутлақ ғолиб бўлди. Филиалнинг ҳайвонлар анатомияси, физиологияси ва биокимёси кафедраси номидан қатнашган Примбетовлар оиласи иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, тьютор Мамбетниязовлар  оиласига учинчи  ўрин насиб қилди.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирок этган жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири