Қозоғистонда сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлардан 100 мингга яқин одам эвакуация қилинди.

Кучли ёмғирлардан сўнг эриган қор туфайли юзага келган сув тошқинлари натижасида мамлакатнинг 10 та ҳудудида 3 мингдан ортиқ уй сув остида қолган, транспорт инфратузилмаси, айниқса, йўл ва кўприклар шикастланган, ғарбий ва шимолий ҳудудлардаги тўғонлардасув тошиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги баёнотига кўра, сув тошқини зоналаридан 99 минг 920 киши эжвакуация қилинган. Aйни пайтда уларнинг 6 минг 566 нафари вақтинчалик жойлаштириш марказларида турган бўлса, 9 минг 15 нафари эса ўз уйига қайтган.

Сув босган қишлоқ жойлардан 98 минг 106 бош майда ва йирик чорва моллари эвакуация қилинди, 8 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди.

Аҳолини кўчириш ва сув тошқинларига қарши курашда ҳарбийлар билан бирга 34 мингдан ортиқ киши кечаю кундуз меҳнат қилмоқда. Минг тонна инсонпарварлик ёрдами тошқиндан жабр кўрган ҳудудларга етказилди.

ЎзА