Бу маълумотни Исроил Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги COGAT координатори тасдиқлади.

Хабарларда айтилишича, Исроил ҳукумати томонидан давом этаётган чекловлар ва Ғазога инсонпарварлик ёрдамининг минимал киришига қарамай 7 апрель ҳолатига кўра, Фаластин анклавига етказилган ёрдамнинг умумий ҳажмида Туркиянинг улуши 26 фоизни ташкил қилмоқда. БАА ҳам худди шундай кўрсаткич билан Туркия сафидан жой олди. Ундан кейин 15 фоиз билан Саудия Aрабистони ва Қатар (7 фоиз).

Ғазо секторига киришга рухсат берилган 74 тез ёрдам машинасидан 7 таси Туркия томонидан тақдим этилган.

Бундан ташқари, Туркия, Миср ва БAA 3 минг 204 нафар бемор ва ярадорларни, 725 нафар ҳамроҳлик қилувчиларни хорижда даволаниш учун эксклавдан эвакуация қилишни мувофиқлаштирди.

Туркия Миср ва Исроил билан мувофиқлаштирилган эвакуация жараёни доирасида Ғазо секторидан эксклавда тиббий ёрдам олишда давом эта олмаган беморлар ва ярадорларни чет элга даволаш учун кўплаб операцияларни амалга оширди.

Дунёнинг кўплаб давлатлари Миср орқали Ғазога гуманитар ёрдам жўнатган, аммо Исроил тўсиқлари туфайли бу ёрдамнинг катта қисми ҳамон Мисрда қолмоқда.

Исроил ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг Миср чегарасидаги Рафоҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб киришига рухсат бериш ҳақидаги чақириқларига ҳам эътибор бермаяпти.

Бундан ташқари Тель-Aвив маъмурияти Халқаро суднинг Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисидаги ЖAРнинг Исроилга қарши қўзғатган геноцид иши доирасида қабул қилинган қарорига ҳам амал қилмаяпти.

ЎзА