Исроилнинг Дамашқдаги Эрон консуллигига уюштирган ҳаво ҳужуми жавобсиз қолмайди. Президент Иброҳим Раисий шундай баёнот билан чиқди.
– Биз қаршилик фронти, шунингдек сионистларнинг ноқонуний табиатига нисбатан эркин халқлар нафрати кучайиб бораётганига гувоҳмиз, – деди мамлакат раҳбари. – Бу қўрқоқлик жинояти жавобсиз қолмайди.
Раисий воқеани “террор жинояти” деб атади:
– Мужоҳидлар қаршилик ҳаракати иродаси олдидаги такрор-такрор муваффақиятсизлик ва мағлубият туфайли, Сионистик режим ўзини қутқариш учун кўр-кўрона террордан фойдаланмоқда. Улар бундай ғайриинсоний ҳатти-ҳаракати билан ҳеч қачон мақсадга эриша олмаслигини билиши керак.
Исроил расмийлари ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олганича йўқ. ОАВ сўнгги ойларда Исроил Суриядаги Эрон нишонларига бир неча бор ҳаво ҳужуми уюштирганини ёзмоқда.