Таиланднинг Паттая шаҳрида катталар, 23 ва 18 ёшгача бўлган слаломда эшкак эшувчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Бугун, 5 март куни Ўзбекистон терма жамоаси чемпионат доирасида жамоавий баҳсларда иштирок этади.
Қитъа биринчилигининг U23 ёш тоифасида К1 йўналишида Шаҳобиддин Болтабоев, Самандар Саъдуллаев ва Дониёр Исломов, С1 бўйича эса Шерзод Қурбаналиев, Иброҳим Нозиржонов ва Ҳаётбек Абдуллаев ўз омадини синаб кўради.
Катталар ўртасидаги беллашувларнинг С1 йўналишида Алибек Темиргалиев, Абубакир Буканов ва Достонбек Жумабоев чиқишларига гувоҳ бўламиз. Шунингдек, К1 босқичида Ҳаётбек Абдуллаев, Мустафо Матибоев ҳамда Оғабек Маҳмуджонов рақобатлашади.
Мазкур мусобақа жорий йилнинг 9 март кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА