Пойтахтимиздаги “Алпомиш” муз саройида “IHF Trophy” турнири бўлиб ўтмоқда.
18 ёшлилар гуруҳида Ўзбекистон ва Гватемала жамоаларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинни катта устунлик билан ўтказган гандболчи қизларимиз 36:19 ҳисобида рақибларини мағлубиятга учратди.
Бугун спортчи қизларимиз Косово жамоаси билан майдонга тушади. Учрашув “Алпомиш” муз саройида соат 12:00 да старт олади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА