От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршидбек Алимжонов Россияда яна совриндор бўлди.
Хуршидбек “Максима Мастер-2023″ мусобақасининг Гран-при дастурида 140 см. баландликдан иборат тўсиқлардан сакраш йўналишида бронза медалига сазовор бўлди. Чавандозимиз ушбу беллашувларда “Champions League” лақабли тулпори билан қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг 135 см. йўналишида Хуршидбек Алимжонов олтин медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА