Хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ёпиқ тарзда бўлган учрашувда Сречко Катанец бош мураббийлигидаги терма жамоамиз аъзолари ўйинни 4:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.

Қирғизистон дарвозасига йўлланган голларга футболчиларимиздан Аббосбек Файзуллаев (23), Азизбек Амонов (53), Жалолиддин Машарипов (55) ва Ғолиб Ғайбуллаев (80) муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси майдонда қуйидаги таркибда ҳаракатланди: Ўткир Юсупов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Одилжон Ҳамробеков, Диёр Холматов, Бобир Абдихолиқов, Азизбек Турғунбоев, Шерзод Насруллаев, Ҳожимат Эркинов, Аббосбек Файзуллаев.

Т. Рўзиев, ЎзА