Халқаро Олимпия қўмитаси Франциянинг Альп тоғлари ва АҚШ Юта штатидаги Солт-Лейк-Сити шаҳри 2030 ва 2034 йилги қишки Олимпия ўйинларини ўтказиш учун номзодлигини тасдиқлади.

ХОҚ қабул комиссияси раҳбари Карл Стосс айтишича, энди расмийлар шу икки номзод билан “мақсадли мулоқот”га киришади. 2024 йил июль ойида Парижда ўтадиган 142-сессияда даъвогарлар имконияти Миллий олимпия қўмиталари делегатлари иштирокида кўриб чиқилади.

Таъкидлаш жоиз, келгуси йил ёзги Олимпиадани қабул қиладиган Франция уч бор қишки мусобақага мезбонлик қилган. 2002 йил қишки Олимпия ўйинларига Солт-Лейк Сити мезбонлик қилган.

Т.Рўзиев,

ЎзА