Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларида Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медаль учун кураш олиб борса, Алишер Юсупов ҳамда Ирисхон Қурбонбоева бронза медали учун майдонга чиқади.

90 килограммгача вазн тоифасида беллашган Давлат Бобонов финалда Эрлан Шеров (Қирғизистон) билан чемпионлик учун рақобатлашадиган бўлди. Осиё ўйинларининг -100 кг вазнида беллашаётган Музаффарбек Тўрабоев эса Гончигсурен Батхуягга (Мўғулистон) қарши олтин медаль учун татамига чиқади.

Бронза медали учун курашда эса Алишер Юсупов – Хёта Ога (Япония), Ирисхон Қурбонбоева – Хуслен Отгонбаяр (Мўғулистон) баҳсига гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА