Ханчжоуда Осиё ўйинларининг кечги дастурида спорт гимнастикасида спортчимиз Оксана Чусовитина саралаш босқичида иштирок этди.
Оксана таяниб сакраш баҳсларидаги саралашда икки бор чиқиш қилди ва 12.949 очко жамғарди. У бу орқали финал босқичига чиқди.
Шунингдек, Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасида Сех Еонг Жони (Жанубий Корея) иккинчи раундда нокаутга учратди ва навбатдаги босқичга йўл олди.
Футбол бўйича аёллар терма жамоамиз «А» гуруҳининг илк турида Мўғулистон термасини 6:0 ҳисобида енгди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА