Тожикистон Қуръони карим, шунингдек, бошқа муқаддас китобларни таҳқирловчи ҳаракатларни қоралайди ва кишиларни бағрикенгликка чақиради. Бу ҳақда Президент Эмомали Раҳмон БМТ Бош ассамблеяси сессиясида гапирди.
“Тожикистон халқларнинг эътиқоди, жумладан Қуръони Карим ёки инсониятнинг бошқа тамаддуний ва диний қадриятига оид ҳар қандай ҳақоратни қоралайди”, деган давлат раҳбари. Унинг таъкидлашича, диндорлар туйғусини ҳақоратлаш, шунингдек “бирор дин ёки эътиқодга нисбатан нафрат, зўравонлик фожиали оқибатга олиб келади”.
БМТ минбаридан Раҳмон тинчлик ғоясини ташвиқот қилишга ҳам чақирди:
– Бағрикенглик, тинчлик ғоясини тарғиб қилиш иғвогарлик, парчаланиш, ақидапарастлик, экстремизм, радикализмга қарши туришда энг яхши восита, деб ҳисоблаймиз. Бир-бирининг қадр-қимматини ҳурматлаш ва эътироф этишга асосланган жамият сари ҳаракатда бирлашайлик.