Марокашда юз берган зилзила қурбонлари сони 2 122, жароҳатланганлар эса 2 421 кишига етди.
Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилган. Маҳаллий матбуот ушбу табиий офат пойтахт Работдан ташқари Касабланка, Мекнес, Aгадир ва Фесда ҳам сезилганини хабар қилганди.
Нобуд бўлганларнинг асосий қисми Aл-Ҳовуз, Торудант, Шивава, Варзазат, Марракеш, Aзила, Aгадир, Касабланка ва Юссифий минтақаларида қайд этилган. Ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти. Жараёнга фуқаро мудофааси кучлари ва ҳарбийлар жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Марокашда 9 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган 7 магнитудали зилзила мамлакат тарихидаги энг йирик ҳалокатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.