Нигерия Президенти Бола Тинубу мамлакатнинг чет элдаги барча элчиларини чақириб олиш бўйича топшириқ берди.

“Нигериянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида вазият таҳлил қилиб чиқилгач, шундай қарорга келинди”, дейилади Президент маъмуриятининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Нигериянинг Нью-Йорк ва Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доимий ваколотхоналари раҳбарлари Бош ассамблея йиғилиши муносабати  билан фаолиятини давом эттиради.

ЎзА