Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Ҳиндистонда ўтадиган G20 саммити доирасида Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказиш ниятида, дея хабар тарқатди ҳукумат матбуот хизмати.
Бинобарин, “Times” нашри, ўз манбаларига таяниб, ХХР етакчисининг форумда иштирок этиши ҳали тасдиқланмаганини ёзган.
Сунак Деҳлидаги тадбир баҳонасида Си Цзиньпин билан илк бор учрашмоқчи. Ўтган йил 16 ноябрь куни Индонезияда, “катта йигирмалик” саммитида режаланган учрашув маълум сабабларга кўра ўтказилмаган.
ХХР ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь маълумотига кўра, бугун Деҳлида Хитой ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Ван И ва Жеймс Клеверли учрашуви режаланган.
“The Times” қайд этишича, Гонконг ва Шинжон-Уйғур мухтор туманида инсон ҳуқуқига риоя қилиш масаласида ўзаро келишмовчилик бўлишига қарамай, Лондон Пекин билан дунёнинг долзарб муаммолари, хусусан, иқлим ўзгаришидан тортиб, Украинадаги зиддиятгача бўлган масалаларни ҳал этиш учун ҳамкорлик қилишдан манфаатдор.
Ҳиндистон 2022 йил 1 декабрдан “катта йигирмалик”ка раислик қилиб келмоқда. Мазкур гуруҳ саммити 9-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.