«Барселона» чемпионликни, «Реал» эса кучли тўртликдаги ўрнини аллақачон мустаҳкамлаган бир пайтда, бу икки азалий буюк жамоанинг ўйини — Эл-класико бўлиб ўтди.
Испания чемпионатининг 37-туридан ўрин олган мазкур “Барселона” — “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги учрашувда тенг курашлар остида кечиб ҳисоб ҳам шунга яраша 2:2 бўлди. Барселонада тўпларни Суарес ҳамда Месси дарвозага киритган бўлса, Реал голларига Ранолду ҳамда Бэйл муаллифлик қилди.
Реалга Зидан мураббий бўлиб келгач, бу жамоанинг “Барса” билан ўйиндан ташқари ҳолатдаги қарама қаршилиги бироз тин олди. Бу ҳолат ўйинларга ҳам ижобий таъсир ўтказаётган эди, аммо бу галги баҳсда муҳлислар футболчилар ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашаётганини сезмади. Баҳс сариқ ва қизил карточкалар ҳамда жароҳатлар билан эсда қолди.
ЎзА