Жоржия штати суди 6 сентбярь куни АҚШ собиқ Президенти Дональд Трампга нисбатан расман айблов эълон қилиши кутиляпти. Бу ҳақда Фултон округи суди сайти ёзди.

“Суд 6 сентябрь соат 9.30 да бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.

Жоржиядаги сайловга аралашув иши тўғрисидаги иш бўйича бошқа айбланувчилар ҳам шу куни судда қатнашиши шарт.

Жиноий иш бўйича асосий айбланувчи дастлабки процессуал ҳаракат доирасида қамоқхонага келиб, ҳокимиятга таслим бўлиши керак. Трамп бу амални 24 август куни бажарди ва 200 минг доллар эвазига шу заҳоти қўйиб юборилди. Бир неча кун ўтгач, унга судда расмий айблов эълон қилинди.

Нью-Йорк ва Флорида штатлари ҳамда пойтахтнинг Колумбия округида Трампга қўйилган айбга оид ҳаракат бир кунда амалга оширилган эди. Жоржияда эса айни амалиёт бироз кечроқ кўриб чиқиляпти.

14 август куни нуфузли ҳакамлар ҳайъати собиқ президент, унинг адвокатлари, ёрдамчилари, сайлов штаби ходимлари ва Республикачи партиянинг маҳаллий вакилларига нисбатан 2020 йилдаги сайловга аралашиш айбини илгари сурган. Айблов 20 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан марҳум қилишни назарда тутади.

ЎзА