Сайёрамиздан уч мингга яқин киши Словениянинг Блед шаҳрида бўлиб ўтадиган XVIII Халқаро стратегик форумда қатнашади, дея хабар берди “ТАСС” агентлиги. Тадбир 28-29 август кунлари “Глобал хавфсизлик йўлида бирдамлик” шиори остида ўтади. Икки кун ичида 200 дан зиёд маърузачи 32 мавзу бўйича мунозарали чиқиш қилади.
Анжуманда Албания, Болгария, Шимолий Македония, Сербия, Словения, Хорватия ва Черногория ҳамда Косово Бош вазирлари, Греция, Молдова ва Словения Президентлари, Европа Иттифоқи раиси Шарль Мишель, 13 нафар ташқи ишлар вазири, шунингдек, фуқаролик жамияти, халқаро ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар, олимлар қатнашади.
Тадбир доирасида кибер хавфсизлик, янги геосиёсий даврда ЕИнинг ўрни, озиқ-овқат ва энергетика муаммоси, иқлим ўзгариши, эркин матбуот, туризм, инсон ҳуқуқи, рақамли трансформация масалалари ҳамда Украина ва Ғарбий Болқондаги вазият муҳокама қилинади.