12 июль куни Нью-Йоркда БМТнинг юқори даражадаги барқарор тараққиёт бўйича сиёсий форуми доирасида Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Минтақавий транспорт дипломатияси маркази яратиш ташаббуси тақдим этиладиган махсус тадбир бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат делегацияси раҳбари куни кеча Тошкентда транспот бўйича бўлиб ўтган давлат ва хусусий сектор раҳбарлари норасмий учрашувида маълум қилди, деб ёзмоқда “Ховар” агентлиги.
Таъкидланишича, ушбу тузилма транспорт соҳасида барқарор тараққиёт мақсадларига эришишни таъминлаш бўйича режа, тадбир, дастур, лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. Шу муносабат билан пойтахтимизда бўлиб ўтган норасмий учрашув иштирокчилари тадбирга таклиф этилди. Таъкидлаш жоиз, Тожикистон Республикаси транспорт вазирлиги ташаббуси бўйича минтақа мамлакатлари ёрдамида ўзаро ташув бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан битим лойиҳаси ишлаб чиқилган ва келишилган. Ҳужжатни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг жорий йил 14-15 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган маслаҳат учрашуви доирасида имзолаш режалаштирилган.