АҚШ экология-прогнозлаштириш миллий маркази 3 июлни тарихдаги энг иссиқ кун сифатида қайд этди.
Метеорологлар маълумоти бўйича Ерда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 17 даража ортган, бундай ҳолат ҳаво ҳарорати кузатила бошланган 1979 йилдан буён юз бермаганди. Ушбу рекорд сабабларидан бири Эль-Ниньо номи билан машҳур, Тинч океани экватор қисмида сувнинг юза қатлами ҳарорати тебраниши билан боғлиқ иқлим феномени экани айтилмоқда.
Тўғри, бутун сайёра бўйлаб, жумладан, океанлар юзасидаги маълумот ҳам ҳисобга олинганда ўртача ҳарорат паст туюлиши мумкин. Аслида, олимлар хулосасига кўра, 3 июль куни ҳаво рекорд даражада исиган.