АҚШ Президенти Жо Байденнинг фикрича, Хитой Раиси Си Цзиньпин Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни тикламоқчи, аммо бу вақт талаб этади. Америка етакчисининг бу сўзларини Оқ уй матбуот хизмати тарқатди.
“Биз муносабатларни қайта тиклаш ниятидамиз. Давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Пекинда жиддий музокаралар ўтказиб қайтди. Бу вақт талаб этадиган иш”, – дейилади баёнотда.
Байден Калифорнияда сайловчилар билан учрашув чоғида “Хитой ҳозир ҳақиқий иқтисодий қийинчиликни бошидан кечирмоқда”, деган.
“Reuters” хабарига кўра, АҚШ етакчиси Хитой раҳбарини диктатор, деб атаган ва Си Цзиньпин Америка ҳаво ҳудудида уриб туширилган Хитой аэростати тўғрисида маълумотга эга бўлмаслиги мумкин эмас, деган.
“Диктаторлар воқеалардан бехабар ҳолда, сўнг жиддий саросимага тушадилар. Қурилма мақсадли равишда учирилган, кейин эса белгиланган йўлдан чиқиб кетган”, дея қўшимча қилган Байден уриб туширилган шар тўғрисида.