Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг ишончли вакили Халилла Ешимбетов Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани сайловчилари билан учрашди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, ишончли вакил Халилла Ешимбетов сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди. Жумладан, дастурда кучли ижтимоий сиёсат, арзон уй-жой ва сифатли коммунал хизмат, кафолатли ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, конструктив ташқи сиёсатга оид устувор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган.
Х. Ешимбетов Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсади ижтимоий давлат концепцияси экани, шу боисдан ҳам янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини самарали амалга ошириш механизмларини мустаҳкамлаш ҳамда демократик ижтимоий давлатни барпо этишга алоҳида эътибор қаратилгани хусусида тўхталди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА